«Ўзбекнефтгаз» раиси: «Бу йил қазиб олинган газ ҳажми ўтган йилдагидан кўп бўлиши режалаштирилган»

Ўзбекистон 19:47 / 30.11.2020 4153

«2018 йилда газ қазиб олиш ҳажми 35 млрд 400 млн куб метр бўлган, 2019 йилга келиб 33 млрд 500 млн куб метрни ташкил этган. Шунинг ўзидан ҳам кўриш мумкинки, 2 млрд куб метрга яқин пасайиш кузатилган.

Бу йил 33,6 млрд куб метр режалаштиряпмиз. Бу минимал режа, бу ошиши ҳам мумкин. Ўтган йилгига нисбатан 100 млн кубга оширишни режалаштиряпмиз.  

Табиий тушиш бир йилда ўртача 4,5 млрд куб метрни ташкил этади. Табиий тушишларнинг сабаблари жуда кўп. Конларимизда захираларимиз бор, лекин улар узоқроқ, инфратузилма йўқ. Шунинг учун бу йил 33,6 млрд куб метр мўлжаллаётган бўлсак, кейинги йилга 33,9-34 млрд куб метрга етказишни режалаштиряпмиз. Яъни табиий тушишни тўхтатиш, табиий тушиш 4,5 млрд куб метр бўлса, 5 млрд куб қазиб чиқаришни кўпайтиришимиз керак», – деди Меҳриддин Абдуллаев «Нефт-газ кимё саноатидаги истиқболли лойиҳалар ва масъуллар олдига қўйилган долзарб вазифалар» мавзусидаги матбуот анжуманида.

 

Кўпроқ янгиликлар