Путин G20 саммитида дунё учун энг асосий хатарларни айтди

Жаҳон 00:33 / 22.11.2020 55973

Оммавий ишсизлик ва қашшоқлик дунё учун энг асосий хатарлар бўлиб қолмоқда, деди Россия президенти Владимир Путин G20 виртуал саммитида.  

«Қашшоқликка олиб келувчи оммавий «турғун» ишсизлик ва ижтимоий таъминланмаганлик энг асосий хатар бўлиб турибди ва «йигирматалик»нинг вазифаси бунга йўл қўймасликдир», — деди у.

Путиннинг сўзларига кўра, пандемия миллий иқтисодиётларнинг ўсишига путур етказди, юз минглаб кишиларни ҳаётдан олиб кетди ва миллионлаб кишиларни ишсиз қолдирди.

Россия президентининг таъкидлашича, пандемия, глобал локдаун ва иқтисодий фаолликнинг тўхташи дунё Буюк тушкунлик давридан буён дуч келмаган тизимли иқтисодий инқирозни келтириб чиқарди. 

Кўпроқ янгиликлар