Тошкентдан Мальдив оролларига тўғридан тўғри чартер рейслари йўлга қўйилди

Ўзбекистон 12:30 / 21.11.2020 13538

Бу йил «Asialuxe Travel» компанияси томонидан ажойиб Мальдив оролларига тўғридан тўғри чартер рейслари йўлга қўйилди.

Об-ҳаво

Мальдив ороллари – бу ажойиб қуёшли об-ҳаво, тоза сув ва оппоқ пляждир. Мальдив оролларида қиш ойи бахмал мавсумининг энг юқори чўққисидир. Aхир оролларда ҳарорат +25 ... +30 даража атрофида ўзгариб туради, сувнинг ҳарорати эса +26 ... +27 даража атрофида бўлади. Бу қуёш нурлари остида офтобда тобланиш ва инста-албомингизга Мальдив оролларидан ёрқин фотосуратларни қўшиш учун ажойиб вақтдир.

Виза

Ўзбекистон фуқаролари учун Мальдив оролларига виза талаб қилинмайди. Хорижга чиқиш паспортингиз бўлса кифоя. Виза учун тўлов йўқ.

Мальдив оролларида нималар қилиш мумкин?

Мальдив ороллари мусулмон мамлакати бўлиб, зиёрат қилиш учун кўплаб масжидларга эга. Ҳамда кун давомида сиз дайвинг билан шуғулланишингиз, ҳозирда жуда зарур бўлган Д витамини олишингиз ҳамда тун бошланиши билан таниқли ошпазларнинг ҳалол таомларини татиб кўришингиз ва океан садоси остида хаёл суришингиз мумкин.

Aгар сиз снорклингни ёки муҳташам яхтада оқшомларни ўтказишни орзу қилган бўлсангиз, у ҳолда Мальдив ороллари сиз учун энг яхши таътил вариантларидан биридир.

«Asialuxe Travel» орзуларни рўёбга чиқаради ва мамнуният билан Тошкент – Мальдив ороллари – Тошкент тўғридан тўғри рейслари билан саёҳат пакетларини таклиф этади.

Саёҳатингизни қуйидаги саналарга режалаштиришингиз мумкин:

  • 29.12.2020 - 05.01.2021;
  • 05.01.2021 - 12.01.2021;
  • 12.01.2021 - 19.01.2021;
  • 19.01.2021 - 26.01.2021.

«Asialuxe Travel» сайёҳлик оператори 2018 йилда ташкил этилган. Компаниянинг асосий вазифаси – бу барча истакларни ва ҳар қандай бюджетни ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистон аҳолисига таътилни чет элда ўтказишда ёрдам беришдир. IT-технологияларининг сўнгги ютуқларини жорий этиш ҳисобига хизматлар савдосини оптималлаштириш, авиачипта ва саёҳат пакетларини сотиб олиш жараёнини максимал даражада соддалаштиришга имкон берди.

Шунингдек, «Asialuxe Travel» ҳар бир сайёҳга алоҳида ёндашади ва унинг истакларини инобатга олган ҳолда, у ёки бу саёҳат пакетини таклиф қилади. Шу тариқа, Мальдив оролларининг бетакрор курортларида таътил янада арзонлашади.

«Asialuxe Travel» ўз йўловчиларининг соғлиғига ғамхўрлик қилади. Шу муносабат билан, парвоздан олдин ҳар бир йўловчига шахсий ҳимоя воситалари бепул берилади: тиббий ниқоб ва антисептик. Бундан ташқари, барча рейслар қатъиян санитария-эпидемиология меъёрларига мувофиқ амалга оширилади ва сайёҳлик сафарларига COVID-19 касаллиги пайтида харажатларни қоплаш билан боғлиқ тиббий суғурта киради.

Саёҳат пакетлари нархлари билан компаниянинг www.asialuxe.uz веб-сайтида танишишингиз ёки +998712017777 рақамига қўнғироқ қилиб, олдиндан бронь қилишингиз мумкин. Шунингдек, саёҳатни шаҳардаги барча сайёҳлик агентликлари орқали буюртма қилишингиз мумкин.

B2B ҳамкорлиги учун биз Ўзбекистоннинг сайёҳлик корхоналари ва авиакассаларини таклиф қиламиз ҳамда юқоридаги телефон рақамига мурожаат қилишни сўраймиз. «Asialuxe Travel» компанияси самарали ҳамкорликка тайёр!

Манзил: Тошкент шаҳри, Миробод тумани, С.Барака кўчаси, 24.

Телефонлар: 71 2017777; 99 4858788

Telegram: t.me/asialuxe

Чипталар бўйича: t.me/ticket_asialuxe

Facebook: fb.com/asia.luxe.travel

Instagram: @asialuxe.travel

Веб-сайт: asialuxe.uz

Реклама ҳуқуқлари асосида

Кўпроқ янгиликлар