Эрдўған Туркия дунё сиёсатида етакчи ўринни эгаллашга интилаётганини айтди

Жаҳон 20:11 / 21.11.2020 8355

Туркия коронавирус пандемиясидан кейин шаклланадиган янги дунё тартибида муносиб ўрин эгаллашни мақсад қилган. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған маълум қилди, деб хабар бермоқда Anadolu агентлиги.

 «Бу мақсадда биринчи навбатда ҳуқуқий ва иқтисодий тизимларни яхшилаш, ишлаб чиқариш ва бандликни ошириш бўйича ишлар амалга оширилади», — деди у.

 Эрдўған шунингдек, Анқара келажакни Европа билан биргаликда барпо этиш ниятида эканлигини эслатиб ўтди. Унинг сўзларига кўра, Туркия барча дўст мамлакатлар билан ҳамкорликни кучайтирмоқчи.

 «Туркия минтақавий ва глобал муаммоларни ҳал қилиш учун АҚШ билан ҳам яқин иттифоқчилик алоқаларидан фаол фойдаланишга тайёр», — деб қўшимча қилди Туркия президенти.

Эрдўған мамлакатнинг дунёдаги ўрни ҳақида сўзларкан, гап етакчи ўрин ҳақида бораётганини таъкидлади.

Кўпроқ янгиликлар