Дунёдаги умумий қарз миқдори йил охиригача 277 триллион долларга етади

Иқтисодиёт 23:42 / 19.11.2020 2934

Пандемиянинг иқтисодий оқибатлари дунёдаги умумий қарз миқдорининг 2019 йил охирига нисбатан 15 трлн долларга ошишига олиб келган. 2020 йил 3-чорагида қарз миқдори рекорд даражага етган ва 272 трлн доллардан кўпроқни ташкил қилган. 

“Пандемияга қарши кураш бўйича молиявий чоралар давом этаётгани сабабли 2020 йил охиригача дунёдаги умумий қарз миқдори 277 трлн долларга етишини кутмоқдамиз”, деб айтилган шарҳда.

2020 йил дунёда молиявий сектордан ташқаридаги қарз миқдори 210 трлн долларга етади. 2019 йилда ушбу кўрсаткич 194 трлн долларни ташкил қилган. Бундан ташқари, жорий йилда ривожланаётган давлатлар қарзи миқдори улар умумий ялпи ички маҳсулотининг 210 фоизига яқинлашмоқда. 2019 йилда ушбу кўрсаткич умумий ЯИМнинг 185 фоизини ташкил қилган.

“Даромадларнинг кескин пасайиши қарздорлик бўйича харажатлар камлигига қарамай, ривожланаётган давлатлар ҳукуматларига қарзга хизмат кўрсатишни қийинроққа айлантирди”, деб таъкидлаб ўтилган шарҳда.

Халқаро валюта жамғармаси прогнозига кўра, жорий йилда жаҳон иқтисодиётида 4,4 фоизлик пасайиш қайд қилинади, бироқ у 2021 йилда тикланади ва 5,2 фоизга ўсади.

Кўпроқ янгиликлар