Ўзбекистонда автомобил ишлаб чиқариш ҳажми яна ошди

Иқтисодиёт 11:35 / 18.11.2020 8764

Давлат статистика қўмитаси 2020 йил январ-октябр ойларида йирик саноат корхоналари томонидан айрим турдаги саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми ҳақида маълумот берди.

Хусусан, енгил автомобиллар ишлаб чиқариш ҳажми ошган. 2019 йилнинг шу даврида 218 912 дона енгил автомобил ишлаб чиқарилган бўлса, 2020 йилда - 238 868 дона.

Автомобил ишлаб чиқариш саноатида 2020 йил январ-октябр ойларида 66 481 дона Cobalt, 57 694 дона Nexia T-250, 41 799 дона Lacetti-Gentra, 44 076 дона Damas, 21 757 дона Spark ҳамда 7 061 дона Labo автомобили ишлаб чиқарилди.

Юк автомобилларини ишлаб чиқариш камайди. 2019 йилда - 4 440 дона, 2020 йилда - 3 306 дона.

Автомобил двигателларини ишлаб чиқариш кўпайди. 2019 йилда 165,4 минг дона двигател чиқарилган бўлса, 2020 йилда - 192,6 минг.

Аввалроқ, Ўзбекистонда январ-сентябр ойларида ҳам автомобил ишлаб чиқариш ҳажми ошгани хабар берилганди

Кўпроқ янгиликлар