Президент 2021-2022 йилларда электр энергияси тарифларини оширмаслик бўйича топшириқ берди

Ўзбекистон 09:52 / 27.10.2020 6135

«Президентимиз 2021-2022 йилларда электр энергияси тарифларини оширмасликни бош масала қилиб қўйдилар», - деди у.

Энергия тизимини модернизация ва реконструкция қилиш тарифларни ошириш орқали эмас, балки таннархни пасайтириш ҳисобига амалга оширилади.

Жорий йилнинг 26 октябрь куни президент Шавкат Мирзиёев электр энергетикаси корхоналарини трансформация қилиш бўйича устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди.

Йиғилишда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари», «Ҳудудий электр тармоқлари», «Иссиқлик электр станциялари» ҳамда «Ўзбекгидроэнерго» акциядорлик жамиятларида молиявий ҳисоботларни жаҳон стандартлари асосида тайёрлаш тизимига ўтиш кераклиги таъкидланди.

«Бу халқаро кредит рейтинги олиш, келгусида еврооблигациялар чиқаришда муҳим омил бўлади. Мутасаддиларга шу мақсадлардан келиб чиқиб, мазкур 4та компаниянинг уч йиллик молиявий модели ва бизнес режаларини ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди», – дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.

Кўпроқ янгиликлар