“Ўзбекнефтгаз”: 2020 йилнинг январь–сентябрь ойларида 6,576 млрд куб метр табиий газ хомашёси чуқур қайта ишланди

Ўзбекистон 10:15 / 18.10.2020 2452

Корхоналарда режалаштирилган чора тадбирларнинг ўз муддатида амалга оширилиши натижасида, 2020 йилда январь-сентябрь ойларининг режа кўрсаткич топшириқлари бажарилишига эришилди.

– «Uz-Kor Gas Chemical» ҚК МЧЖда 2020 йилнинг январь–сентябрь ойларида 3,35 млрд куб метр табиий газ хомашёси қайта ишланиб, ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш кўрсаткичи 102,0 фоизни, режа бўйича кўрсаткич 100 фоизни ҳамда 2019 йилнинг шу даврига нисбатан 105 фоизни ташкил этди.

Шўртан газ кимё мажмуаси МЧЖда 2020 йилнинг январь–сентябрь ойларида 3,22 млрд куб метр табиий газ хомашёси қайта ишланиб, ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш кўрсаткичи 106,4 фоизни, режа бўйича кўрсаткич 100 фоизни ҳамда 2019 йилнинг шу даврига нисбатан 102,5 фоизни ташкил этди.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, “Ўзбекнефтгаз” АЖ тармоқ заводлари қурилма ва ускуналарида таъмирлаш ишларини тизимли, ўз вақтида тўғри марказлаштирилган ҳолда ташкиллаштирилганлиги маҳсулотлар ишлаб чиқаришнинг ўсиш суръатига эришишда катта аҳамиятга эга бўлди, деб айтиш мумкин.

Бундан ташқари, “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан газни чуқур қайта ишлаб юқори қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш, жумладан, йилига 1,5 млн тонна синтетик суюқ ёқилғи (дизель ва керосин), 100 минг тонна рандом полипропилен ва 280 минг тонна бимодал/мономодалли юқори зичликка эга полиэтилен ишлаб чиқариш имкониятини берадиган, минтақада ишлаб чиқариш технологик жиҳатидан энг замонавий «Шўртан газ кимё комплексининг тозаланган метан негизида синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқариш» ва Шўртан газ кимё комплексининг ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш инвестицион лойиҳалари амалга оширилмоқда.

Таъкидлаш жоиз, ушбу юқори қийматли маҳсулотлар 100 дан ортиқ янги турдаги маҳсулотлар учун базавий хомашё сифатида ишлатилиб, Республикамизда кичик бизнесни ривожлантиришда асосий пойдевор вазифасини ўтайди. Шу ўринда мамнуният билан айтиш мумкинки, “Шўртан газ кимё комплексининг тозаланган метан негизида синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқариш” инвестицион лойиҳаси 100 фоиз “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг маблағлари ва етук мутахассислари томонидан 2020 йилнинг декабрь ойида ишга туширилиши кутилмоқда. Ушбу саъй-ҳаракатларнинг натижаси ўлароқ, ушбу лойиҳалар амалга оширилгандан сўнг Республикамизнинг экспорт салоҳияти йилига камида 300 млн доллардан кўпроққа ошади.

 “Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

Кўпроқ янгиликлар