Путин ва Саудия валиаҳд шаҳзодаси ОПEК+ келишувлари ва коронавирусни муҳокама қилди

Жаҳон 22:12 / 17.10.2020 5944

Россия президенти Владимир Путин ва Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон энергетика бозорлари ва ОПEК+ гуруҳининг келишувларини амалга оширишни муҳокама қилди. Бу ҳақда Россия президенти матбуот хизмати хабар берди.

«Ҳар икки томон глобал энергия бозорида барқарорликни сақлаш учун ушбу соҳада изчил мувофиқлаштирув ишларини давом эттиришга тайёрлигини яна бир бор таъкидлади», - дейилади хабарда.

Шунингдек, хабарда айтилишича, икки давлат раҳбарлари коронавирус инфекциясининг тарқалишига қарши курашиш бўйича ҳамкорлик ва Саудия Арабистонида Россиянинг «Спутник V» вакцинасидан фойдаланиш истиқболларини муҳокама қилди.

Кўпроқ янгиликлар