Германия президенти соқчиларидан бирида коронавирус аниқланганидан сўнг карантинга кетди

Жаҳон 21:22 / 17.10.2020 3532

Германия президенти Франк-Вальтер Штайнмайер соқчиларидан бирида коронавирусга олинган тест натижаси мусбат чиққанидан сўнг карантинга кетди. Бу ҳақда федерал президент идораси вакили маълум қилди.

Dpa агентлигининг ёзишича, гап президент билан мулоқотда бўлган жиноий полиция федерал идораси ходими ҳақида бормоқда. 64 ёшли Штайнмайер коронавирусга тест топширган, натижа манфий бўлганлиги хабар қилинган.

Германияда охирги суткада коронавирусга чалинган 7830 киши аниқланган. Роберт Кох номидаги институтнинг қайд этишича, бу пандемия бошланганидан буён энг юқори кўрсаткичдир.

Аввалроқ Германия канцлери Ангела Меркель шахсий мурожаат билан чиқиб, немисларни ижтимоий алоқаларни чеклашга ва саёҳатларни минимал даражага туширишга чақирганди.

Кўпроқ янгиликлар