АҚШ Қрим атрофида фуқаро авиацияси самолётлари парвозига рухсат берди

Жаҳон 14:42 / 16.10.2020 7053

Расмий ҳужжат бугун 16 октябрь куни эълон қилинади ҳамда 27 октябрдан кучга кириши кутилмоқда.

АҚШ Фуқаро авиацияси бошқармасининг маълум қилишича, бир неча йиллар давомида амал қилган тақиқнинг олиб ташланиши, Қрим Россиянинг бир қисми сифатида тан олинишини билдирмайди.

Шунингдек, расмий Москва (Украина билан) рақобат қилаётган аэронавигация хизматларини етказиб бераётганларни қўллаб турган бўлишига қарамай, Украина Симферополь ҳаво ҳудудида рейсларнинг хавфсизлигига таҳдидларни қисқартириш учун барча чораларни кўришга тайёрлигини намойиш қилди.

Шу сабабли, АҚШ Фуқаро авиацияси бошқармаси бу ҳаракатлар Қора денгиз устида учаётган фуқаролик авиациясига бўлган хавфни етарлича камайтирганини ва бу ҳудудда авиарейслар ҳаракатини тиклашга имкон берганини маълум қилган.

Шу билан бир қаторда, Қўшма Штатлар ўз компанияларига Украина шарқидаги зиддият туфайли Днепропетровск ҳаво ҳудудида рейсларни амалга оширишга қўйилган тақиқни сақлаб қолди.

Кўпроқ янгиликлар