1-курс талабаларидан қандай ҳужжатлар сўралиши маълум қилинди

Ўзбекистон 11:07 / 28.09.2020 15494

Унга кўра, талаба ўзи қабул қилинган ОТМга қуйидагиларни топшириши керак:

  • Ректор номига ариза;
  • Паспорт нусхаси (асли кўрсатилган ҳолда);
  • Диплом ёки аттестат (иловаси билан бирга) асл нусхаси;
  • Тил билиш даражасини тасдиқловчи сертификат асли (агар бўлса);
  • 3,5х4,5 фото 12та;
  • Ҳужжатлар йиғма жилди (папка скоросшиватель);
  • Конверт A5 форматида;
  • Талабалар турар жойи (шароити оғир ва кам таъминланганлигини тасдиқловчи ҳужжати бор талабалар учун) ариза (керак бўлса);
  • Имтиёз асосида талабаликка тавсия этилганлар имтиёз берувчи ҳужжатнинг асли.

Шу билан бирга, бирорта ОТМ бу ҳужжатларни анъанавий шаклда ўқиш бошланишидан олдин талаб қилиши мумкин эмас.

Вазирлик имкон бўлса, талабаликка қабул қилинган ёшлардан ўзи қабул қилинган ОТМнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларини кузатиб боришни сўраган.

Кўпроқ янгиликлар