Шайхонтоҳур туманидаги иккита мактабда анъанавий ўқув жараёни вақтинчалик тўхтатилди

Ўзбекистон 12:57 / 16.09.2020 7352

Жорий йилнинг 15 сентябрдан бошлаб Шайхонтоҳур туманидаги 40, 262-сонли мактабларда анъанавий ўқув жараёни коронавирус инфекцияси бўйича эпидемик вазият барқарор бўлгунга қадар вақтинчалик тўхтатилди.

Тошкент шаҳар ХТББ матбуот хизмати хабарига кўра, 2020 йил 16 сентябрь ҳолатига Тошкент шаҳридаги 318 та умумтаълим муассасаларидан қуйидаги 137 таси анъанавий тарзда фаолият кўрсатмоқда. 

1. Бектемир туманидаги 289-сонли мактаб.

2. Миробод туманидаги 31, 56, 57, 60, 65, 94, 125, 147, 154, 158, 175, 213, 214, 218, 328-сонли мактаблар.

3. Мирзо Улуғбек туманидаги 18, 27, 49, 50, 64, 121, 208, 209, 210, 221, 223, 241-сонли мактаблар ҳамда ФФИДУМ.

4. Олмазор туманидаги 1, 11, 15, 16, 24, 29, 36, 46, 159, 165, 185, 224, 233, 234, 242, 243, 249, 261, 298, 326-сонли мактаблар ҳамда 106-мактаб-интернат.

5. Сергели туманидаги 2, 55, 33, 266, 267, 269, 303-сонли мактаблар.

6. Учтепа туманидаги 14, 38, 44, 81, 106, 107, 193, 194-сонли мактаблар.

7. Чилонзор туманидаги 66, 90, 168, 184, 195а, 200, 202, 217, 280-сонли мактаблар.

8. Шайхонтоҳур туманидаги 10, 19, 37, 39, 41, 34а, 59, 82, 84, 85, 92, 113, 132, 136, 157, 180а, 169, 186, 254, 314, 316, 320, 324-сонли мактаблар.

9. Юнусобод туманидаги 5, 9, 12, 17, 21, 43, 51, 58, 63, 70, 80, 96, 98, 246, 250, 257, 259, 260, 271, 272, 273, 288, 327-сонли мактаблар ҳамда ТФИДУМ.

10. Яккасарой туманидаги 25, 26, 48, 89, 118, 144, 172, 321-сонли мактаблар.

11. Яшнобод туманидаги 30, 69, 151, 161, 166, 212, 227, 244-сонли мактаблар.

Тошкент шаҳридаги бошқа умумий ўрта таълим мактаблари санитар ва тиббий тайёргарлиги ҳолатидан келиб чиқиб, ўз фаолиятини анъанавий тарзда бошлагунга қадар онлайн тарзда, яъни “Онлайн-мактаб” лойиҳаси доирасидаги телевизион дарслар орқали дарс машғулотларини амалга оширади.  

“Фурсатдан фойдаланиб, яна бир бор ота-оналардан мазкур жараёнга масъулият билан ёндашишларини, анъанавий шаклда фаолиятини бошлаётган мактаблар жамоасидан санитария қоидаларига қатъий риоя қилиш, фарзандларимиз ва яқинларимиз саломатлигини сақлашларини сўраб қоламиз”, - дейилади маълумотда.

Кўпроқ янгиликлар