Мусофирликда бемор гўдагини қучиб йиғлаётган она: “Бир фарзандимдан айрилдим, яна бири билан Ҳиндистонда овораман”

Жамият 10:00 / 16.09.2020 6499

– Аллоҳнинг синовлари инсонни тоблайди, дейишади. Мен жуда қаттиқ тобландим шекилли, – дейди дув-дув оқаётган кўз ёшларини артиб Севара Убайдуллаева.

Биринчи фарзандим, Асадбек болам 1,5 йил азобда яшади ва жони узилди. У ҳам қон касалига чалинганди. Она учун фарзанди кўз ўнгида сўниб адо бўлишидан ортиқ азоб бўлмаса керак. Биринчи боламдан айрилганим етмагандай иккинчи ўғлим, эндиликда ёлғиз жигарпорам Шамсиддин ҳам ўтган 3 йил умрининг 2 йилу 8 ойини Гемолитик анемия, Талассемия "Б" касаллигини билан курашиб ўтказмоқда.

Жиззах шаҳрининг Қалия маҳалласиданмиз. Ўзим ёлғизман. Дадаси ҳам бу муаммолар туфайли биз билан яшашни истамади...

Айни пайтда Ҳиндистондамиз. Бу ерлик шифокорлар боламни сақлаб қолишнинг ягона чораси илик кўчириш эканлигини айтишган. Бу операция баҳосини дастлаб эшитганимдан тушкунликдан томоғимдан сув ҳам ўтмай қолган. 57 минг доллар! Аммо дунёда яхши инсонлар, эзгулик элчилари жуда кўп экан. Савобталаб одамлар, узоқ яқиндаги юртдошларимизнинг кўмаги билан шу кунгача 48 минг доллар йиғишга муваффақ бўлдик ва Ҳиндистоннинг "Fortis" клиникасига келиб жойлашдик.

Ҳозирда тайёргарлик муолажаларини олаяпмиз. Операциянинг умумий суммасини тўлаш шарт экан, шундагина илик кўчириш амалга ошириларкан.

Ҳозир мен ҳозир узлуксиз югуриб, марра ёнида тўхтаб қолган одамга ўхшайман. Қолган 9 минг долларни топиб тўламасам, шу пайтгача шунча ҳаракатлар қилиб, яхшилар кўмагида йиққан 48 минг доллар маблағнинг ҳам фойдаси бўлмайди...

Яхшилар! Менга эмас, фарзандимга кўмак беринг! Жонимни бериб уни қутқариб қолиш имкони бўлганида заррача ўйланмасдим. Бироқ унинг ҳаётини сақлаб қолиш учун менинг жоним эмас, мана шу жарроҳлик амалиёти зарур бўлиб турибди, – дея ҳикоясини тугатди кўзлари шашқатор бўлган онаизор.

 Шамсиддин Нарзиқуловга оид маълумотлар:

Пластик карта (Click, Payme): 8600 1104 7956 5834 (Туронбанк, онаси Севара Убайдуллаева номида)

Ҳумо: 9860 0101 1810 2564 (холаси Саида Нўъмонжонова номида)

Виза: 4790 9122 3159 4799 (Миллий банк, онаси Севара Убайдуллаева номида)

Сбербанк: 4817 7602 1896 0999 (таниши Нилуфар Абдуғаффорова номида)

АҚШда ZELLE хизмати орқали: +16463220092 (беморнинг қариндоши Бекзод Аҳмадов)

Пайнет учун: +998915927871

Телефон: +998916267178 (онаси)

 Азиз юртдошлар! Доим кузатиладиган иқтисодий муаммолардан диққат бўлиб уйга қайтганимизда фарзандларимиз қаршимизга югуриб чиқишлари билан ҳаммаси унут бўлади. Лекин бугунги қаҳрамонимиз ҳаммасини унутиб, боласининг жони учун курашмоқда. Дуоларимизда болажонни эслаб қўяйлик.

 Аброр Зоҳидов

Кўпроқ янгиликлар