Буйракларда тошларнинг пайдо бўлишини қандай олдини олиш мумкин?

Жамият 18:08 / 16.09.2020 7253

Бугунги кунда шифокорлар, илгари катта ёшли авлодга хос бўлган, кўплаб касалликларнинг «ёшариш» муаммоси билан тўқнашмоқдалар. Инсонларни, ёшидан қатъи назар шикастлайдиган кўплаб касалликларнинг сабаби ноқулай экологик муҳит, стресс ҳолатлари ва ирсиятнинг ёмонлашуви эканлигини қайд этишга тўғри келмоқда. Бундай касалликлар қаторига буйрак ва сийдик йўллари касалликлари – сийдик тош касаллиги, буйраклар ва сийдик йўлларининг яллиғланишлари (циститлар, пиелонефритлар) ва бошқалар киради.

Сийдик тош касаллиги ҳақида суҳбатлашамиз. Бу қандай касаллик?

Сийдик тош касаллиги – бу буйрак ва сийдик чиқариш тизимининг бошқа органларида тошлар пайдо бўлиши билан намоён бўладиган касалликдир. Касаллик болалардан қарияларгача бўлган турли хил ёшдаги одамларда учрайди.

Нима учун тошлар пайдо бўлади? Касалликнинг асосий механизми туғма – модда алмашинувининг бирозгина бузилиши бўлиб, у тошларни шакллантирувчи эримайдиган тузларнинг ҳосил бўлишига олиб келади. Бироқ, Сизда сийдик тош касаллигига туғма мойиллигингиз бўлса ҳам, қуйидаги туртки бўлувчи омиллар бўлмаса, у ривожланмайди.

  • Иқлим омили. Агар Сиз иссиқ иқлим шароитида яшасангиз, Сиз кўп терлайсиз. Натижада танадаги баъзи тузларнинг концентрацияси ошади, ва тошлар пайдо бўлишни бошлаши мумкин.
  • Географик омил. Бунда сувнинг таркиби муҳим роль ўйнайди (таркибида кальций тузлари кўп бўлган қаттиқ сув уролитиаз юзага келишига имкон яратади), озиқ-овқат (аччиқ ва нордон овқат сийдикнинг кислоталилигини оширади, бунинг оқибатида тошлар осонроқ ҳосил бўлади).
  • Озиқ-овқатларда витаминларнинг ва ультрабинафша нурларининг доимий етишмаслиги тош ҳосил бўлишига ёрдам беради ва бошқалар.

Аммо келинг, бир ўйлаб кўрайлик, ўз танамизга ёрдам бера оламизми? Биз нималарга таъсир ўтказа оламиз?

Ҳақиқатга тик қараган ҳолда, ҳар биримиз экологияга, ирсиятга ва стрессларнинг миқдорига алоҳида таъсир ўтказа олмаслигимизни тан олишимизга тўғри келади! Аммо олдини олиш... Бу умуман бошқа масала! Шифокор томонидан қўйилган ташхис – ҳукм эмас, балки ўзингизнинг соғлиғингиз ва турмуш тарзингизга бўлган муносабатингизни ўзгартириш учун қўлланма. Энди cиз туз, зираворлар ва спиртли ичимликларни истеъмол қилишга бўлган муносабатингизни ўзгартиришингиз керак. Агар пешобда эримайдиган тузларнинг («қумнинг») тўпланганлиги аниқланса, шифокор cизга махсус терапевтик парҳезни тавсия қилади. Аммо, шунга қарамай, касаллик аломатлари пайдо бўлган бўлса – даволанмасдан илож йўқ.

Фаол фойдаланиладиган синтетик дори воситалари билан бир қаторда доривор ўсимликлар билан даволаш тобора муҳим аҳамият касб этмоқда, улар даволаш натижаларини яхшилайди, организмга  оҳиста ва мувозанатли таъсир кўрсатади. Айниқса, замонавий доривор ўсимликлардан тайёрланган дори воситалари ҳақида гап кетганда, бу ерда, ҳамма нарса тупроқ, ўсимликларнинг сифати, уларни йиғишнинг энг мақбул вақтини танлаш ва турли хил таркибий қисмларининг нисбатларини аниқлашдан бошлаб, экстрактнинг ўзини ишлаб чиқаришгача стандартлаштирилган.

Бу доривор ўсимликлардан тайёрланган Канефрон® Н (Бионорика СЕ, Германия) дори воситасидир. Канефрон® Н дори воситасининг оғриқ қолдирувчи, пешоб ҳайдовчи ва яллиғланишга қарши таъсирига сийдик тош касаллигида, шу жумладан ўткир даврида ҳам талаб катта. Дори воситаси, шунингдек, микробга қарши таъсирга эга, шунинг учун у буйрак ва қовуқдаги яллиғланиш жараёнларида (пиелонефрит, цистит) ҳам тавсия этилади.

Шуни ҳам таъкидлаш керакки, Канефрон® Н дори воситасининг хавфсизлиги ва самарадорлиги кўп йиллик клиник тадқиқотлар билан тасдиқланган.

Сийдик тош касаллигининг олдини олиш

Юқорида айтиб ўтилганидек, касаллик ривожланишининг асосий сабаби модда алмашинувининг туғма бузилишидир. Шунинг учун, агар Сизнинг кўпчилик қариндошларингиз ушбу касалликдан азият чекаётган бўлсалар, унда тош пайдо бўлишининг олдини олиш учун ўзингизга эътиборли бўлишингиз, тўғри сув ичиш тартибига риоя қилишингиз, парҳез қилишингиз ва Канефрон® Н дори воситасини йилига 2 марта қабул қилганингиз яхшидир. Бел соҳасида озгина ёқимсизлик ҳисси пайдо бўлса, дарҳол урологга мурожаат қилинг.

Буйракларингизни тузлар ва тошлардан эҳтиёт қилинг!

Маҳсулот сертификатланган.

Таркиби: тиллабош ўти, доривор любисток илдизи, розмарин барглари. 

Канефрон Н таблеткалари Рўйхатга олиш гувоҳномаси DV/X 06496/07/19.

Канефрон Н ичга қабул қилиш учун эритма Рўйхатга олиш гувоҳномаси DV/X 06495/07/19.

Ишлаб чиқарувчи Бионорика СЕ (Германия).

Дори воситасини қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар мавжуд. Қўллашдан олдин йўриқнома билан танишиб чиқиш ёки мутахассис билан маслаҳатлашиш лозим.

Реклама ҳуқуқи асосида

Кўпроқ янгиликлар