Молия вазирлиги хабарига кўра, давлат бюджети даромадларининг асосий қисми солиқ ва божхона тушумлари ҳисобига таъминланмоқда. Бунда, солиқсиз даромадларнинг улуши кўпаймоқда, бу энг аввало давлат улушига ҳисобланган дивидендлар тушумининг кўпайиши билан боғлиқ.
Умуман олганда, 2020 йил 1 июль ҳолатига солиқ тушумлари 45,9 трлн. сўмни ташкил этиб, ўтган йил мос даврига нисбатан 6,8 трлн. сўмга (17,2 фоиз) кўп маблағлар ундирилган.
Иқтисодий фаолликнинг пасайиши ва коронавирус пандемияси даврида берилган солиқ имтиёзлари сабабли II чоракда солиқ даромадларининг пасайишига қарамасдан жами солиқ тушумлари миқдори I ярим йилликда ўсди, дейилади вазирлик шарҳида.