Трамп ўз сайловолди компаниясининг бош ҳомийси билан низолашиб қолди

Жаҳон 10:21 / 09.08.2020 7354

Politico нашрининг хабар беришича, Республикачилар партиясининг энг йирик ҳомийси ҳисобланган 87 ёшли Адельсон пандемия вақтида иқтисодиётни жонлантириш ҳақида суҳбатлашиш учун бир ҳафта аввал Трампга қўнғироқ қилган. Бироқ Оқ уй раҳбари суҳбат вақтида гапни асосий мавзудан президент пойгаси муаммоларига буриб юбориб, миллиардерни унинг сайловолди кампаниясини етарлича молиялаштирмаётганликда айблаган. 

АҚШ президенти Адельсондан нима учун бизнесмен уни қўллаб-қувватлашга кам маблағ сарфлаётганини сўраган. Миллиардернинг бу танбеҳга нима деб жавоб бергани ноаниқ, бироқ эндиликда республикачилар Трамп бош ҳомийсисиз қолишидан хавотирланишмоқда.

Шелдон Адельсон америкалик бизнесмен бўлиб, Forbes’нинг июлдаги маълумотларига кўра, унинг бойлиги 30,8 млрд долларни ташкил қилади. У бу кўрсаткич билан энг бой одамлар рейтингида 28-ўринни эгалламоқда. 

Кўпроқ янгиликлар