Байрутдаги портлаш оқибатлари фазодан кўрсатилди 

Жаҳон 01:06 / 06.08.2020 34369

“Сурат Россиянинг Ерни зондлаш сунъий йўлдоши “Канопус-В”дан олинган”, дейилган хабарда.

“Роскосмос” ўзаро таққослаш учун Байрутнинг портлашгача ва портлашдан кейинги суратларидан иборат коллажни тақдим қилган. Коллажнинг юқорисида Байрутнинг 2019 йил ноябрда, пастида эса портлашдан кейинги сурати кўрсатилган.  

2-суратда портлаш маркази яқинидаги ҳудудда жойлашган бинолар тўлиқ вайрон бўлганини кўриш мумкин.

Ливан пойтахтида 4 августда юз берган кучли портлаш бир неча километр атрофдаги кўплаб биноларга зарар етказган. Охирги маълумотларга кўра, портлаш оқибатида ҳалок бўлганлар сони 135 нафарга етган, 5 мингга яқин одам жароҳат олган. Шунингдек, ўнлаб одамлар бедарак йўқолган. Фожиа қурбонлари орасида 10 нафар ўт ўчирувчи ҳам бор. 300 мингга яқин одам бошпанасиз қолган.

Ливан ҳукумати маълумотларига кўра, портлашга портдаги омборда сақланган 2750 тонна аммиак селитраси сабаб бўлган. Ушбу модда мамлакат божхонаси томонидан россиялик Игорь Гречушкинга тегишли Rhosus кемасидан мусодара қилиниб, 6 йил давомида омборда сақланиб келган. 

Шаҳар портлашдан кейин фалокат ҳудуди деб эълон қилиниб, унда икки ҳафтага фавқулодда ҳолат режими киритилган.

Кўпроқ янгиликлар