«Соғлиқни сақлаш тизими ходимлари учун қийинчилик туғдираётган масала – фуқаролар ўз вақтида мурожаат этмаётгани» – Беҳзод Мусаев

Жамият 15:51 / 05.08.2020 2657

«Коронавирусни даволашга мослаштирилган 11та тиббиёт муассасаси энди коронавирус бўйича эмас, ўз ихтисослиги бўйича фаолиятини давом эттиради — улар сурункали касаллиги бор беморларни даволаш жараёнига қайтарилмоқда.

Шайлик - тўлиқ, бизга, соғлиқни сақлаш тизимининг ходимларига қийинчилик туғдираётган масала – халқимизнинг ўз вақтида мурожаат этмаётгани бўляпти. Сал ўзини ёмон ҳис қилдими, биринчиси, оилавий поликлиника, иккинчиси марказларга зудлик билан етиб келиш керак. Ҳарорат, бош оғриғи, кўнгил айниши, ҳолсизлик ҳолатларида мурожаат қилиш керак.

3 август куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги янги даволаш протоколини тасдиқлади. Бу протоколга асосан аҳволи енгил бўлган беморларга тиббиёт муассасасида ҳам осма укол қилиш умуман мумкин эмас. Мутахассисларнинг сўзлари бўйича, бу пневмония эмас, пневмонит. Ўпкани тромбози билан блоклаб қўйяпти. Осма укол коронавирусни даволамайди. Ҳозирги кунда осма уколдан тўлиқ воз кечишимиз керак», деган Беҳзод Мусаев.

Кўпроқ янгиликлар