Россиянинг энг бой тадбиркори ўзгарди

Жаҳон 21:35 / 05.08.2020 64161

Forbes Real-Time рейтинги маълумотларига кўра, 5 август ҳолатига Доғистонлик сенатор Сулейман Керимовнинг бойлиги 24,7 миллиард долларга етган. Натижада у 24,6 миллиард долларга эга Владимир Потаниндан ўзиб, пешқадамга айланган. Рўйхатнинг учинчи поғонасида 21,9 миллиард долларга эга Владимир Лисин турибди.

Керимовлар оиласи тарихда илк маротаба Forbes рейтингининг энг юқори чўққисига чиқиб олмоқда. Уларнинг бойлигини асосий қисмини Россиядаги энг йирик олтин қазиб олувчи «Полюс» компанияси акциялари ташкил қилади. Уларнинг 76,8 фоизи сенаторнинг ўғли Саид Керимовга тегишли. Унинг қўлидаги акциялар ҳозирги кунда 25,6 миллиард долларга баҳоланяпти. Аммо Керимовнинг бошқа активлари ва қарзлари ҳам бор. Шу туфайли, унинг бойлиги 24,7 миллиард долларга баҳоланган.

Саиддан (1995 йилда туғилган) бошқа Сулейман Керимовнинг яна икки нафар фарзанди бор — Гулнора (1990) ва Амина (2003). 

Керимовлар оиласининг Forbes рейтинги юқори чўққисига чиқишига «Полюс» акциялари нархининг кескин кўтарилиши сабаб бўлган. 5 август кунги савдоларда қимматли қоғозларнинг қиймати 4 фоизга ошган ва ҳар бирининг нархи 18130 рублга етган. Йил бошидан ҳисоблаганда эса компания деярли 2,5 баробар қимматлаган. Бу давр мобайнида олтин 34 фоизга қимматлаб, трой унциясининг нархи 1521 доллардан 2043 долларга кўтарилган.

Ўтган ойда Forbes россиялик тадбиркорлар орасида Керимовлар оиласи йил бошидан бери энг кўп бойиганини, уларнинг бойлиги 10 миллиард доллардан 18 миллиард долларга етганини қайд қилган эди. Ҳозирги вақтда эса бу қиймат 14,7 миллиард доллар экани ойдинлашди.

Кўпроқ янгиликлар