24 ёшли ўғлим оғир аҳволда, унинг буйраги алмаштирилиши зарур – она фарзанди учун курашмоқда

Жамият 17:03 / 05.08.2020 6552

– Ўғлимда бир неча йилдан бери буйрак касаллиги бор. Шифокорлар унга “Сурункали гломерулонефрит, аралаш тури. Асорати: Сурункали буйрак етишмовчилиги, терминал босқичи” ташхиси қўйишган. Бу касалликка дуч келганлар унинг қанчалик оғирлигини яхши биладилар, – дейди Бахтиёрнинг онаси Назира Саидқулова.

Бахтиёр айни йигитлик даврини шифохона деворлари ичра ўтказаяпти. Унинг жонини сақлаб турган муолажа бу узлуксиз гемодиализлар. Охирги пайт жуда чўкиб қолди. Ҳар сафар олиб борганимизда юрагимни ҳовучлаб ўтираман. Боламни қутқаришнинг ягона чораси бу буйрак кўчириб ўтказиш операцияси. Ҳозир хорижга чиқиш имконияти йўқ, яхшики бу операция ўзимизда ҳам қилинаяпти.

Аммо операция учун бизда маблағ йўқ, бор будимизни биринчи гуруҳ ногирони бўлган ўғлимнинг кўп йилдан бери даволанишларига сарфлаб юборганмиз. Ҳеч бир онанинг бошига бу кунлар тушмасин, фарзандинг кўз ўнгингда сўниб бориши оғир бўларкан...

Ҳозир операция учун зарур бўлган 30 млн сўмни топиш учун бошимиз қотиб қолган. Илтимос, бизга ёрдам беринг, – йиғлайди онаизор.

 Бахтиёр Эгамовга оид маълумотлар:

Ўзкард: 8600 1204 1497 1385 (Ҳамкорбанк, Бахтиёр Эгамов номида)

Телефон рақами: +998914674124 (онаси Назира Саидқулова)

 Азиз юртдошлар! Мураккаб даврларда асл инсонийлик билинади. Ҳозир ишингиз олдингидай бўлмаётгани, даромадингиздан кўнглингиз тўлмай тургани сизни эзгуликдан совутмасин. Дунёда муҳтожларнинг борлиги бизга берилган синов ва ундан сахийлик билан ўтиш ҳамда савобларни кўпайтириб олиш ҳаммамизга насиб қилсин.

 Аброр Зоҳидов.

Кўпроқ янгиликлар