Тошкент вилоятида энергия тежамкор электр станция қурилади

Ўзбекистон 12:00 / 04.08.2020 2585

2020 йил 29 июль куни президентнинг «Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида электр энергияси таъминоти барқарорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4791-сонли қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, 2020-2023 йилларда Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ туманида «Янги 500 кВ кучланишли «Ҳалқа» нимстанцияси ҳамда 220 кВ ва 500 кВ кучланишли ҳаво электр тармоқларини қуриш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш белгиланди.

Лойиҳа доирасида қуввати 1400 МВА бўлган 500/200/10 кВ кучланишли, йиллик электр энергиясини тақсимловчи замонавий энергия тежамкор нимстанция қурилиши, умумий узунлиги 410 км электр узатиш тармоқлари қурилиши кўзда тутилмоқда.

Қарорга кўра, лойиҳани амалга ошириш учун халқаро молия институтлари маблағлари жалб этилиши ҳамда лойиҳа доирасида халқаро тендер савдолари ўтказилиши белгиланди, дейилади «Ўзбекистон МЭТ» АЖ ахборот хизмати.

Кўпроқ янгиликлар