Одамларнинг 10 фоизга яқини коронавирусни бошдан ўтказган – ЖССТ

Жаҳон 22:43 / 03.08.2020 9618

Унинг таъкидлашича, айни вақтда одамларнинг коронавирусга бардошлилиги бўйича кўплаб тадқиқотлар ўтказилмоқда ва кўплаб маърузалар эълон қилинмоқда. Бу тадқиқотлар ЖССТ томонидан синчковлик билан ўрганмоқда. 

“Аксарият тадқиқотларнинг кўрсатишича, 10 фоиздан камроқ одамлар қандайдир вақтда коронавирусга чалинганлар. Тиббий ходимлар вирусга кўпроқ даражада чалиниш хавфига эга, шу сабабли улар орасида вирусга чалинганлар кўп”, деб таъкидлаб ўтган ван Керкхове.

Мутахассиснинг маълум қилишича, коронавирусга чалинганлар орасида ўлим даражаси расмий статистика бўйича ҳисоблангандан кўра камроқ бўлиши мумкин ва 0,6 фоизга яқинни ташкил қилади. Унинг таъкидлашича, бундай коэффициентни қайд қилинмаган касалланиш ҳолатлари ҳам ҳисобга олинганда олиш мумкин.    

“Кўплаб мутахассислар ҳозирда вирусдан ўлим коэффициентини барча касалланганлар (жумладан, касалликни аломатсиз ўтказганлар ва шифокорларга мурожаат қилмаганлар) орасидаги ўлим даражасини ҳисобга олиб ўрганмоқдалар”, деб қўшимча қилган мутахассис. Унинг таъкидлашича, бу ҳолда коронавирусдан ўлим даражаси 1 фоиздан камроқни, баъзи тадқиқотларда эса 0,6 фоизни ташкил қилмоқда. 

Ван Керкховенинг таъкидлашича, бу рақамлар бир қараганда унчалик хавфли туюлмайди, бироқ тез тарқалувчи вирус учун аслида жуда каттадир. “Шу сабабли эътиборни касалланиш ҳолатларининг олдини олишга қаратиш лозим. Бунда касалланган киши нафақат ўзини, балки бошқаларни ҳам ҳимоялаши лозим”, деб қўшимча қилган ЖССТ вакили. 

Кўпроқ янгиликлар