Трамп 2019 йилда қанча пул ишлагани маълум қилинди

Жаҳон 20:58 / 01.08.2020 22122

Америка ҳукумати ҳузуридаги этика масалалари бошқармаси АҚШ президенти Дональд Трампнинг 2019 йилдаги даромадлари тўғрисидаги маълумотларни эълон қилди.

Трамп Флоридадаги Мар-а-Лагро курортидан 21,4 миллион доллар ишлаган. 

Вашингтондаги меҳмонхонаси Трампга 40,5 миллион доллар даромад келтирган. У ўтган йили Trump National Doral Miami курортидан 77,2 миллион доллар ишлаган бўлса, гольф-клуби 17,7 миллион доллар даромад олган.

The Wall Street Journal нашрининг баҳолашига кўра, Трампнинг бизнес-тузилмаларидан олган умумий даромади камида 446 миллион долларни ташкил этган.

Дональд Трамп бир неча бор ўз солиқ декларациясини эълон қилишдан бош тортганди. У бу қарорини аудит олиб борилаётганлиги билан изоҳлаган.

Кўпроқ янгиликлар