«Арсенал» Англия Кубогида ғолиб бўлиб, Европа Лигасига йўлланмани қўлга киритди

Спорт 23:42 / 01.08.2020 5975

Лондондаги «Уэмбли» стадионида ўтган учрашувда «Арсенал» шаҳарнинг бошқа бир жамоаси «Челси»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.

Ўйиннинг 5-дақиқасидаёқ Кристиан Пулишич «Челси»ни ҳисобда олдинга олиб чиққанди. 28-дақиқада Пьер-Эмерик Обамеянг пенальтини аниқ ижро этиб ҳисобни тенглаштирди, 67-дақиқада эса у «Арсенал»нинг ғалаба голи муаллифига айланди. Ўйиннинг сўнгги қисмида «Челси» яримҳимоячиси Матео Ковачич иккинчи сариқ карточкани олиб, майдонни эрта тарк этди.

Шу тариқа, «Арсенал» 14-марта ушбу соврин соҳиби бўлди, бу жамоа ушбу турнирда энг кўп марта ғалаба қозонган жамоа ҳисобланади.

Бу Микель Артетанинг бош мураббий сифатида илк соврини бўлди. 

Шунингдек, бу ғалаба «Арсенал»ни Европа Лигасига олиб чиқди.

Англия Кубоги, финал
Арсенал – Челси 2:1
1 август, «Уэмбли»
Голлар:
Обамеянг (28 пенальти, 67) – Пулишич (5).
Арсенал: Мартинес, Бельерин, Ҳолдинг, Тирни (Колашинац, 90+13), Мэйтленд-Найлз, Жака, Себальос, Пепе, Давид Луис (Сократис, 88), Обамеянг, Ляказетт (Нкетиа, 82).
Челси: Кабальеро, Алонсо, Зума, Аспиликуэта (Кристенсен, 35), Жеймс, Пулишич (Педро, 49), Ковачич, Маунт (Баркли, 79), Жоржиньо, Рюдигер (Ҳадсон-Одои, 78), Жиру (Абраҳам, 78).
Огоҳлантиришлар: Ковачич (14), Аспиликуэта (26), Маунт (45+4), Себальос (73), Рюдигер (75), Баркли (89).
Четлатиш: Ковачич (73).

Кўпроқ янгиликлар