Дунёнинг энг қиммат футбол бренди маълум қилинди

Спорт 23:29 / 29.07.2020 7595

«Реал» (Мадрид) дунёнинг энг қиммат футбол брендлари рейтингида етакчи бўлди. Бу ҳақда Brand Finance консалтинг компанияси хабар берди.

Испания жамоасининг қиймати 1,419 миллиард евро деб баҳоланмоқда. Аниқлик киритилишича, унинг нархи ўтган йилгига нисбатан 13,8 фоизга тушган.

Рейтингда иккинчи ўринни Испаниянинг яна бир клуби — «Барселона» (1,413 миллиард), учинчи ўринни эса Англиянинг «Манчестер Юнайтед» (1,314 миллиард) клуби эгаллади.

Рейтингга ҳаммаси бўлиб 50та клуб киритилган.

«Реал» 16 июль куни муддатидан олдин Испания чемпионлигини қўлга киритганди. Мадрид жамоаси 7 август куни «Манчестер Сити»га қарши Чемпионлар лигаси нимчорак финали жавоб учрашувини ўтказади. Дастлабки ўйинда англияликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонганди.

 

Кўпроқ янгиликлар