Volvo'га яширилган дориларни олиб чиқиш режаси чиппакка чиқди

Ўзбекистон 18:12 / 16.07.2020 5145

Давлат божхона қўмитаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бош бошқармаси ходимлари Тошкент вилояти божхона бошқармаси тасарруфидаги «Навоий» чегара божхона пости орқали қўшни мамлакатга чиқиб кетаётган фуқаро Т.Д. бошқарувидаги «Волво» русумли юк автотранспорти воситасини ўрнатилган тартибда холислар иштирокида божхона кўригидан ўтказишди.

Давлат божхона қўмитаси хабарига кўра, кўрик натижасида автотранспорт воситасининг салон қисми ва эҳтиёт қисмлар учун мўлжалланган қутисида декларацияда кўрсатилмаган ва божхоначиларнинг оғзаки сўровида маълум қилинмаган умумий қиймати 19 миллион сўмлик 27 турдаги дори воситалари яширилгани аниқланган.

«Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда», – дейилади хабарда.

Кўпроқ янгиликлар