Kun.uz вилоят мухбирлари вазифасига ишга қабул учун танлов эълон қилади

Ўзбекистон 15:06 / 15.07.2020 18524

Номзодлардан олий маълумотли бўлишлари, компьютерда ишлаш, замонавий ижтимоий тармоқлар ҳамда мессенжерлардан фойдаланиш, бехато ва саводли матн тузиш кўникмасига эга бўлиш талаб этилади. Журналистика ва блогинг соҳасида ишлаш тажрибасига эга бўлганлар ҳамда юридик соҳадан хабардор бўлганларга устуворлик берилади.

Номзодлар имкон қадар вилоятлар марказлари ва Нукус шаҳрида яшаб, ишлаш шароитларига эга бўлишлари керак.

Қўйиладиган вазифа: Профессионал журналистик фаолият билан шуғулланиш – тадбирлар ва матбуот анжуманларида қатнашиш, воқеа жойидан репортажлар тайёрлаш, муайян мавзуларни алоҳида ўрганган ҳолда ёритиш, журналистик суриштирувлар олиб бориш.

Номзодларга талаблар:

– 25-35 ёшлар атрофида бўлиши;

– олий маълумот;

– журналистика ёки блогинг соҳасида камида 3 йиллик иш тажрибаси;

Талабгорлардан шунингдек, ўз ишига масъулиятли ва турли вазиятларга мослашувчан бўлиш талаб қилинади.

Kun.uz нималарни таклиф қилади?

– аҳил жамоа даврасида ишлаш, ўз касбий маҳоратини ошириш ва ривожланиш учун имкониятлар;

– синов муддатидан муваффақиятли ўтиб, расмий меҳнат шартномаси имзоланганидан сўнг барча зарур техника воситалари билан таъминлаш;

– бажарилган ишга қараб ҳақ тўлаш.

Номзодлардан ўзи ҳақида кичик ҳажм ва эркин тарзда баён қилинган маълумотлар, яшаш ва иш жойи, телефон рақами, иш тажрибаси, соҳадаги фаолиятига доир маълумот (нашр этилган материалларидан нусхалар ва интернетда эълон қилинган ишларига ҳаволалар)ни танишиб чиқиш учун shokirjonov@gmail.com почтасига юбориш сўралади.

Таҳририят муҳаррирлари томонидан танлаб олинган номзодлар билан телефон орқали боғланилади. Суҳбат куни ва қисқа синов муддати келишилган ҳолда белгиланади. 

Кўпроқ янгиликлар