Билл Гейтс коронавирусга қарши вакцинани кўп пул тўлаганларга эмас, муҳтожларга беришга чақирди

Жаҳон 18:13 / 11.07.2020 14341

 Миллиардер Билл Гейтс коронавирусга қарши дори ва вакциналарни бошқаларга нисбатан кўпроқ пул тўлаганларга эмас, энг муҳтож мамлакатлар ва одамларга беришга чақирди. У бу ҳақда ОИТСга қарши кураш халқаро жамияти анжуманида айтди, деб хабар бермоқда Reuters.

 «Агар дори ва вакциналарни энг муҳтожларга эмас, кўп пул тўлаганларга берадиган бўлсак, янада узоқ, янада адолатсиз, янада ҳалок қилувчи пандемияга дуч келамиз», — деди Гейтс.

 Унинг таъкидлашича, жамоат етакчилари «оддий бозор омиллари эмас, тенгликка асосланган мураккаб қарорлар чиқаришлари керак».

 Ҳозирда юзлаб вакциналар ишлаб чиқариш устида иш олиб борилаётгани, АҚШ ва Европа мамлакатлари ҳукуматлари бу ишга миллиардлаб доллар ажратаётгани ҳисобга олинса, бой давлатлар дориларга эга бўлиб, ривожланаётган мамлакатлар «қуруқ қўл» билан қолиши мумкин, деб ёзади Reuters.

 Июнь ойи бошларида Bill & Melinda Gates Foundation фонди қашшоқ мамлакатлар учун коронавирусга қарши вакцина сотиб олишга 100 млн доллар ажратганди. 

Кўпроқ янгиликлар