Учта ҳудудда аҳоли орасида янги ҳолатлар аниқланди, даволанаётган беморлар сони 4 мингдан ошиб кетди

Ўзбекистон 18:04 / 08.07.2020 71956

Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда яна 144 кишида коронавирус аниқлангани ҳақида хабар берди.

«2020 йил 8 июль соат 17:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 10 982 (+144) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 113 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 37 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 76 нафари аҳоли орасида), 9 нафари Қорақалпоғистон Республикасида (шундан 7 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 2 нафари аҳоли орасида), 22 нафари Самарқанд вилоятида (шундан 11 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 11 нафари аҳоли орасида) аниқланган», дейилади вазирлик ахборотида.

Бугун Навоий вилоятида 20 нафар, Самарқанд вилоятида 49 нафар, Бухоро вилоятида 8 нафар, жами 77 нафар бемор тузалди.

COVID-19`дан жами соғайганлар сони 6 888 нафарни ташкил этмоқда.

Ҳозир Ўзбекистон бўйича 4 052 нафар бемор коронавирусдан даволанмоқда.

Кўпроқ янгиликлар