Қозоғистондаги Ўзбекистон фуқароларининг ватанга киритилиши чекланган тартибда амалга оширилмоқда

Ўзбекистон 19:19 / 08.07.2020 21236

Хабар қилинишича, Ўзбекистоннинг Олмаота шаҳридаги Бош консулхонаси ходимлари назорат-ўтказиш пунктида бўлиб туришибди.

«Ватандошлар билан доимий алоқа ўрнатилган, диаспора вакиллари билан биргаликда иссиқ овқат ва бошқа ёрдам ташкил қилинмоқда, вазият умумий назоратга олинган», – дейилади хабарда.

Таъкидланишича, 1-8 июль оралиғида 2700дан ошиқ ватандош – асосан касаллар, қариялар, ҳомиладорлар ва ёш болали аёллар Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасини кесиб ўтган.

«Техник сабабларга кўра, сўнгги кунларда ватандошларнинг давлатлараро чегарадан ўтишлари чекланган миқдорда амалга оширилди.

«Жибек жоли» ўтказиш пункти орқали республика фуқароларининг Ўзбекистон ҳудудига чекланган ҳолда кириши билан боғлиқ барча муаммолар тез муддатда ҳал қилинади», – дея қайд этилган Ташқи ишлар вазирлиги оператив штаби ахборотида.

Кўпроқ янгиликлар