Қозоғистонда дори-дармон ажиотажи бошланди. Тўқаев фуқароларни саросимага берилмасликка чақирди  

Жаҳон 23:57 / 07.07.2020 12092

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев дори-дармонга талаб ошиб кетгани ортида аҳолига мурожаат қилди. У фуқароларни саросимага берилмасликка чақирган.

“Ҳуқуқ-тартибот идоралари менинг топшириғимга кўра дори-дармон чайқовчилиги билан шуғулланаётганларни ушлашни бошлади. Фуқароларни дори-дармон билан таъминлаш бўйича иш давом этмоқда. Фуқароларга дори-дармонга талаб ошишига олиб келувчи саросимага берилмаслик илтимоси билан мурожаат қиламан”, деб ёзган Қозоғистон президенти Twitter’да. 

Бир кун аввал Қозоғистондаги дорихоналарда дори танқислиги сабабли одамлар ижтимоий тармоқлар орқали бир-бирларидан ёрдам сўраётганлари маълум қилинган. Кўпчилик зарур дорини исталган пулга сотиб олишга тайёрлигини ёзган.

Кўпроқ янгиликлар