Миллиардер Баффет пандемия бошланганидан бери илк йирик харидини амалга оширди

Жаҳон 19:09 / 07.07.2020 7639

Шундай қилиб, миллиардер Уоррен Баффет томонидан бошқариладиган Berkshire Hathaway инвестиция холдинги Американинг Dominion Energy компанияси активларини харид қилди. Битим қиймати 9,7 млрд долларни ташкил этди, бунинг таркибида 5,7 млрд долларлик компания қарзи ҳам мавжуд. 

Бу холдингнинг 2016 йилдан буён амалга оширган энг йирик битимидир, деб қайд этмоқда CNBC

Bloomberg агентлигининг ёзишича, Berkshire Hathaway битим тузиш учун жуда қулай фурсатни танлай олган: АҚШда табиий газ фючерслари июн ойида 25 йилдаги энг қуйи даражага тушди ва инқирозга бўлган давр қийматигача тиклангани йўқ. 

«Баффет, ниҳоят инқироз даврининг янги битими учун имконият топди», — дея изоҳлаган битимни агентлик. 

Berkshire Hathaway холдингини 434 млрд долларлик конгломератга айлантирган Баффет ўта тебранувчи бозорларда ғаройиб ва мураккаб битимлар қила олувчи инвестор сифатида донг таратган. Бироқ, бу йил пандемия боис фонд бозорлари қулаганида миллиардер йирик харидларни амалга оширмади, ҳатто йирик Америка авиакомпанияларидаги улушини, хато бўлганини тан олган ҳолда сотиб юборди. Шу билан бирга, Berkshire Hathaway ихтиёрида рекорд миқдорда – 137 млрд доллар захира маблағи сақланиб қолди.  

Кўпроқ янгиликлар