Роналду бир кўрсаткич бўйича А Сериянинг ХХI асрдаги энг яхши ўйинчиси бўлиб турибди

Спорт 15:07 / 04.06.2020 4637

«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду голларга кам дақиқа сарфлаш борасида А Сериянинг 2000 йилдан кейинги даврдаги энг яхши футболчиси бўлиб турибди.

Transfermarkt'нинг маълумотига кўра, 35 ёшли португалиялик ўртача ҳар 110 дақиқада гол урмоқда. Шунингдек, топ-3 дан Кристиан Вьери (ўртача 115 дақиқада) ва Давид Трезеге (127 дақиқада) ҳам ўрин олган.

Эслатиб ўтамиз, Роналду А Серияда 2018 йил ёзидан бери ўйнайди. У бу мавсуда тўпурарлар пойгасида «Лацио» ҳужумчиси Чиро Иммобиледан сўнг 2-ўринда бормоқда.

Кўпроқ янгиликлар