Ҳиндистонда кимё заводидаги портлашда 50дан кўпроқ киши жабрланди

Жаҳон 20:38 / 03.06.2020 2479

Айни вақтда воқеа сабаблари номаълум, деб хабар берди The Times of India нашри. Маҳаллий маъмуриятда таъкидланишича, завод омборида соат 12ларда ёнғин бошлаган. Воқеа жойига 15 та ўт ўчириш машинаси йўл олган. Яқин орада жойлашган икки қишлоқнинг 4,8 мингга яқин аҳолиси эҳтиёт чораси сифатида эвакуция қилинган.

Таъкидланишича, портлаш сабабли водород, олтингугурт диоксиди ва бошқа кимёвий моддалар сақланувчи омбор хавф остида қолган. Бундан ташқари, органик углероднинг атроф-муҳитга тарқалиши содир бўлган, бироқ айни вақтда вазият назорат остига олинган. 

Нашрнинг маълум қилишича, заводдаги портлаш 20 км узоқликдан эшитилган.

Кўпроқ янгиликлар