Андижонда янги касалланиш ҳолати аниқланди, Ўзбекистондаги ҳолатлар сони 3800дан ошди

Ўзбекистон 17:07 / 03.06.2020 46267

«2020 йил 3 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3815 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 45 нафари карантин марказидаги фуқаролар орасида, 1 нафари эса Андижон вилоятида халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида аниқланган», дейилади вазирлик хабарида.

Бугун ҳозирча 55та янги зарарланиш ҳолати қайд этилди, республиканинг 4 ҳудудидаги шифохоналарда жами 106 нафар бемор тузалди ва шу вақтгача тузалиб чиққанлар сони 3014 нафарга етди.

Айни вақтда шифохоналарда 786 нафар бемор даволанмоқда, улардан 10 нафари оғир, 1 нафари эса ўта оғир аҳволда. 

Кўпроқ янгиликлар