ПФЛ раҳбари ўз аризасига кўра ишдан бўшатилган

Спорт 08:25 / 22.05.2020 12725

Собиқ ҳакам ҳисобланган Даврон Шоқурбонов 2019 йил 17 июнь куни ПФЛ директори этиб тайинланган ва олдинроқ ишдан кетказилган Омон Ғофуров ўрнини эгаллаганди. 47 ёшли Шоқурбонов ПФЛ раҳбари бўлишдан аввал «Бунёдкор» клубида раҳбарлик лавозимларини эгаллаб келган.

Маълумот учун, ПФЛ республика доирасидаги футбол мусобақаларининг ташкилотчиси ҳисобланади. Ҳозирча ташкилотнинг янги раҳбари ким бўлиши ҳақида маълумот йўқ. Ўз навбатида, Ўзбекистонда футбол баҳслари, жумладан чемпионат ўйинлари қачон тикланиши ҳақида ҳам ҳеч қандай маълумот мавжуд эмас.

Кўпроқ янгиликлар