Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати кўтарилиши кутилмоқда

Ўзбекистон 13:45 / 18.05.2020 68615

Волгабўйи ҳудудидан нам ва салқин ҳавонинг кириб келиши натижасида мамлакатнинг Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятидан ташқари, кўпгина ҳудудларида ёмғир ёғади. Айрим жойларга кучли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши мумкин.

«Ўзгидромет» хабарига кўра, республика ҳудудидан совуқ атмосфера фронти ўтиши билан шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши кутилмоқда, шамол шиддат билан эсганда унинг тезлиги 23-28 метргача етади. Кундузи ҳаво ҳарорати пасайиб 20-25 даражани ташкил этади.

Эртага республиканинг кўпгина ҳудудларида ёмғир ёғиши тўхтайди, фақат марказий ва шарқий вилоятларда қисқа муддатли момақалдироқли ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 22-27 даража атрофида бўлади.

20 майдан ва ҳафта охиригача хорижий жанубдан Ўзбекистон ҳудудига кираётган қуруқ ва илиқ ҳаво оқими кун сайин кучаяди. Республикада қуёшли ҳаво кузатилади. Ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилиб, дам олиш кунлари кечаси 17-20 даража, кундузи 32-35 даражага етади, мамлакат шимоли, жанубий ва чўл зоналарида 37 даражагача кўтарилади, бу ўртача кўп йиллик кўрсаткичлардан 6-8 даражага юқоридир.

Кўпроқ янгиликлар