Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 2753тага етди

Ўзбекистон 23:07 / 17.05.2020 25933

«2020 йил 17 май соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2753 нафарни ташкил қилмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 2 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси бўлса, 3 нафар фуқаро Санкт-Петербургдан келган, 2 нафари эса олдиндан карантинда бўлган фуқаролар орасидан аниқланган», дейилади вазирлик хабарида.

Бугун жами 15 кишида коронавирус аниқланди. Шунингдек, 34 нафар бемор тузалди ва эндиликда мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 2247 нафарни ташкил этмоқда. Шифохоналарда 494 бемор даволанмоқда. 

Кўпроқ янгиликлар