Сон Хён Мин Жанубий Корея армиясига жалб қилинди

Спорт 22:02 / 06.04.2020 9953

Клуб баёнотида айтилишича, футболчи бир ой муддат давомида Жанубий Корея армиясида хизмат қилади. Кореялик футболчи март ойи якунида Англиядан юртига қайтгач, ҳозиргача карантинда сақланаётган эди.

Кореядаги мажбурий хизматни ўтаб бўлгач, футболчи май ойида яна Лондонга қайтиб келиши режалаштирилган. 

Маълумот учун, Сон Хён Мин қўли синиши сабабли ҳозиргача тикланиш жараёнини ўтаётган эди.

Кўпроқ янгиликлар