Бухоро шаҳрига кириш ва шаҳардан чиқиш тўхтатилди

Ўзбекистон 00:46 / 27.03.2020 24495

«Вилоят аҳолисининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва хавфсизлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини ҳимоя қилиш ҳамда коронавирус инфекциясининг вилоят ҳудуди бўйлаб тарқалиши олдини олиш мақсадида махсус комиссия қарорига кўра, 2020 йил 27 март куни соат 00:01дан бошлаб, Бухоро шаҳрига вилоятнинг барча ҳудудларидан кириш ва Бухоро шаҳридан республиканинг барча ҳудудларига, шу жумладан вилоят туманларига чиқиш ҳар қандай транспорт воситаларида (автобус, микроавтобус ва енгил автотранспорт) тўхтатилади.

Бухоро шаҳрига кириш ва чиқишдаги чекловлар юк ташиш билан боғлиқ ҳолларга, шунингдек, Бухоро шаҳрида доимий яшовчи (рўйхатдан ўтган) шахсларга Бухоро шаҳрига кириш учун, вилоят туманларидан Бухоро шаҳридаги маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари, бошқарма, идора ва ташкилот (нодавлат ташкилот)ларда меҳнат (хизмат) фаолиятини амалга ошираётган раҳбар ва ходимлар, шифокор ва ҳамширалар, давлат санитария ва эпидемиологик осойишталик маркази ходимлари ҳамда вилоят ҳокимининг алоҳида топшириғига асосан вилоят туманларига бириктирилган масъул ходимларига нисбатан татбиқ этилмайди», дейилади вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабарида.

  • Бунгача Наманган, Андижон, Гулистон ва Самарқанд шаҳарларига кириш ва чиқишда чекловлар ўрнатилган, шунингдек, Сурхондарё вилояти транспорт воситалари кириши учун ёпилганди.
Кўпроқ янгиликлар