Саккиз давлат БМТга мактуб ёзиб, айрим давлатлардан жорий этган санкцияларини олиб ташлашини талаб қилишини сўради 

Жаҳон 15:56 / 26.03.2020 10641

Россия, Хитой, Эрон, Сурия, Куба, Никарагуа, КХДР ва Венесуэла БМТ бош котиби Антониу Гуттерришга бир қатор давлатлардан коронавирусга қарши курашда халақит бераётган санкцияларни олиб ташлашни талаб қилиш кераклигини сўраб жамоавий мактуб йўллади.

"Биз сиёсий ҳисоб-китоблар инсонлар ҳаётини қутқариш йўлига тўғаноқ бўлишига йўл қўёлмаймиз. Глобал бирдамлик вақти келди", - дейилади мактубда.

Аввалроқ БМТ бош котиби G20 давлатларини коронавирусга қарши курашиш учун бошқа мамлакатларга нисбатан жорий этилган санкцияларни олиб ташлашга чақирганди.   

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумот беришича, дунё бўйича 450 мингдан ортиқ киши коронавирус билан зарарланган, 21 минг киши вафот этган.

Кўпроқ янгиликлар