Роналду ўзига қарашли меҳмонхоналарни бепул касалхоналарга айлантирмоқчи

Спорт 19:23 / 15.03.2020 18867

«Ювентус» ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду ўз ватанига коронавирус пандемиясига қарши курашишда ёрдам бермоқчи, деб ёзмоқда Marca нашри.

Нашр манбасининг маълумот беришича, футболчи ўзига қарашли меҳмонхоналарни коронавирусга чалинганлар учун бепул касалхонага айлантиришни режалаштирмоқда. У бу касалхоналарда ишлайдиган ходимлар учун ўз ёнидан маош тўламоқчи.

Португалияда коронавирусга чалиниш билан боғлиқ 41та ҳолат қайд этилган. 

Роналду ҳозирда Португалияда қолишни режалаштирган, чунки унинг «Ювентус»даги жамоадоши Даниел Руганида коронавирус аниқланган.

Футбол бўйича Италия чемпионати коронавирус тарқалиши сабабли номаълум муддатга қолдирилган.

15 март маҳолатига кўра, бутун дунё бўйича коронавирусга чалинганлар сони 150 минг кишидан ошган. Олти мингга яқин киши вафот этган.

Кўпроқ янгиликлар