Коронавирус: смартфон ҳам инфекция ташувчиси бўлиши мумкинми?

Lifestyle 20:48 / 15.03.2020 68848

Мобил телефон нима учун инфекция ташувчиси бўлиши мумкин? Бунинг бир неча асосий сабаблари бор:

  • мобил телефон кўпинча қўлдан қўлга берилади. Эгаси уни ҳар доим ҳам ювилган, тоза қўллар билан ушламайди;
  • суҳбат вақтида мобил телефон юзга жуда яқин олиб келинади;
  • кўпчилик ҳожатхонага ҳам телефон билан киради. Бу жой эса турли қўзғатувчиларга жуда “бой”.

Мобил телефон грипп, бошқа вирусли респиратор инфекциялар, жумладан, COVID-19 коронавирус инфекцияси қўзғатувчиларини ўтказувчи сифатида айниқса муҳим роль ўйнаши мумкин.

Инфекциядан қандай сақланиш мумкин?

Биринчиси: қўллар гигиенасига қатъий риоя қилиш керак. Жамоат жойларида бўлгач ва ҳожатхонадан чиққач, қўлларни 20 сония давомида синчковлик билан ювиш, ундан кейин эса бир марталик қоғоз сочиқлар билан яхшилаб қуритиш керак. Ёнингизда антисептик салфетка ва суюқ воситалар (гель, спрей ва б.)ни олиб юриш мақсадга мувофиқ. Ана шунда қўлларни ювиш иложсиз бўлган вазиятларда ҳам уларнинг тозалигини сақлаш мумкин.

Иккинчиси: телефонни антисептик воситалар билан мунтазам тозалаш керак. Бунда гаджет корпусининг юзга тегадиган жойига айниқса кўпроқ эътибор бериш лозим. Агар смартфоннинг устида ғилоф бўлса, тозалаётган вақтда уни ечиш ва ғилофга ҳам алоҳида ишлов бериш лозим (яхшиси, ғилофдан умуман фойдаланмаган маъқул).

ОРВИ ва грипп вирусларига қарши курашиш учун асосида спирт бўлган салфетка ва геллардан фойдаланиш керак.

Телефонга оммавий жойларга боргач, жамоат транспортидан фойдалангандан кейин  ва кечки пайт – иш куни тугаганидан кейин ҳам антисептик воситалар билан албатта ишлов бериш лозим.

Кўпроқ янгиликлар