Ла Лига коронавирус хавфи туфайли камида икки ҳафтага тўхтатилди

Спорт 16:42 / 12.03.2020 3809

Ла Лига раҳбарияти коронавируснинг тарқалиш хавфи туфайли Испания чемпионати ўйинларини вақтинчалик тўхтатишга қарор қилди. Бу ҳақда ташкилот расмий сайти хабар берган.

Ла Лиганинг камида навбатдаги икки тури қолдирилди. «Реал» спорт клубининг баскетбол ўйинчисида коронавирус аниқланганлиги боис карантин эълон қилинганлиги бундай қарорга келинишига сабаб бўлган. 

Маълумот учун, олдинроқ Италия А Серияси ўйинларини вақтинчалик тўхтатиш ҳақида қарор қабул қилинганди.

Кўпроқ янгиликлар