Европада 2020 йилнинг энг яхши автомобили аниқланди

Lifestyle 22:39 / 02.03.2020 9123

Ғолибни 23 та давлатдан бўлган 60 мутахассисдан иборат халқаро ҳакамлар ҳайъати аниқлаган.

Peugeot 208 танловда ўзининг асосий рақобатчилари: BMW 1-Series, Ford Puma, Porsche Taycan, Renault Clio, Tesla Model 3 ва Toyota Corolla моделларини ортда қолдира олди.

Peugeot 208 биринчи марта 2012 йил Женевадаги автосалонда тақдим этилган.

Peugeot учун ушбу ғалаба танловдаги олтинчиси бўлди. Марка танловда бунгача охирги марта 2017 йилда Peugeot 3008 кроссовери билан ғолиб бўлган.

Умуман олганда, ушбу танловда энг кўп Fiat ғолиб бўлган – 9 марта.

Европанинг йил автомобили 1964 йилдан бери аниқланиб келинади. Ушбу мукофот автомобиллар соҳасини ёритувчи профессионал журналистлар гуруҳи томонидан топширилади. 

Кўпроқ янгиликлар