Ўзбекистонда ишлатилган батарейкаларни йиғиб олиш учун контейнерлар ўрнатилади

Ўзбекистон 16:49 / 27.02.2020 5252

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси бутун мамлакат бўйлаб кейинчалик утилизация қилиш мақсадида ишлатилган батарейкаларни йиғиш учун контейнерларни ўрнатиш ташаббуси билан чиқди, деб хабар берди қўмита матбуот хизмати.

Қўмитанинг таъкидлашича, ишлатиб бўлинган батарейкалар таркибида заҳарли моддалар - қўрғошин, кадмий, симоб, никел, рух ва бошқа моддалар бўлганлиги туфайли уларни умумий чиқиндиларга ташламаслик керак. Агар улар бошқа маиший чиқиндилар орасида полигонга тушиб қолса, у ҳолда қоплама аста-секин емирилади ва хавфли унсурлар тупроқ, ер ости сувлара, сўнгра ер усти сувларига қўшилиб кетади. Агар батарейка чиқиндилар ёндириладиган заводга тушса, зарарли бирикмалар ҳавони ифлослантиради.

«Илгари республика аҳолисида ишлатилган батарейкалардан халос бўлишнинг йўллари кам эди. Сўнгги пайтларда маиший чиқиндиларга муносабат соҳасида катта ўзгаришлар бошланди, ихтисослашган корхоналар Давлат экология қўмитаси бўйсунувига ўтди. Соҳада йиғилиб қолган муаммолар, шу жумладан батарейкаларни утилизация қилиш масалалари босқичма-босқич ҳал қилинмоқда", - дейилади қўмита томонидан.

Қўмита раҳбариятининг 31 январдаги топшириғига кўра, "Тоза ҳудуд" ва "Махсустранс" ДУКнинг барча ҳудудий бўлинмаларига батарейкаларни йиғиш учун биринчи навбатда чиқиндиларни йиғиш пунктларида махсус идишлар ўрнатишни бошлаш топширилди. Худди шундай таклиф санитар тозалов соҳасидаги хусусий компанияларга ҳам берилди. 

Дастлабки янги контейнерларни Тошкентда ва Фарғона вилоятида кўриш мумкин. Уларни таниб олиш жуда осон - шакли ва кўринишидан улар батарейкаларни эслатади. 

Бугунги кунда пойтахтда "Махсустранс" ДУК нинг 530та ва ва хусусий санитар тозалов компанияларининг 171та контейнерлари пайдо бўлди. Контейнерлар ўрнатиш ишлари давом этмоқда ва улар барча чиқиндиларни йиғиш жойларини қамраб олади.

Уларни кейинги қайта ишлаш масаласи ҳал қилиниши лозим, чунки республикада ҳозирча тегишли ишлаб чиқариш қувватлари йўқ. Кўриб чиқилиши керак бўлган яна бир вариант -батарейкаларни утилизация қилиш учун хорижга юбориш.

Кўпроқ янгиликлар