Kun.uz 6та йўналишда профессионал кадрларни ишга таклиф қилади

Ўзбекистон 16:10 / 27.02.2020 8360

Kun.uz сайти тажрибали, ўз ишини яхши кўрадиган ва масъулиятли мутахассисларни вакант ўринларга ишга таклиф этади.

1. Муҳаррир

Вазифалари: мухбир ва журналистлар томонидан тайёрланган хабар ва мақолаларни таҳрирлаш, материалларга профессионал журналистик баҳо бериш, факт-чекинг, сайтда эълон қилиш учун якуний ҳолатга келтириш.

Талаблар:
– журналистика соҳасида 10 йиллик иш тажрибаси;
– олий маълумот;
– 30-45 ёш;
– Тошкент шаҳридаги офисда мунтазам ишлаш имконига эга бўлиш.

Лавозим учун бошланғич маош миқдори 6 млн сўм қилиб белгиланади ва ходимнинг ишига қараб ошириб борилади.

2. Видеооператорлар бўлими бошлиғи

Вазифалари: Сайтнинг видеооператорлар бўлимига раҳбарлик қилиш, операторлар ишини назорат қилиш, бўлим фаолиятини ривожлантириш, видеомаҳсулотлар сифати ва формати бўйича таклифлар бериш.

Талаблар:
– соҳада 10 йиллик иш тажрибаси;
– олий ёки ўрта-махсус маълумот;
– 30-40 ёшлар атрофида бўлиши;
– Тошкент шаҳридаги офисда мунтазам ишлаш имконига эга бўлиш.

Номзоднинг телевидениеда иш тажрибасига эгалиги қўллаб-қувватланади.

Лавозим учун бошланғич маош миқдори 5 млн сўм қилиб белгиланади ва ходимнинг ишига қараб ошириб борилади.

3. Видеоконтент муҳаррири

Вазифалари: Тайёрланган видеомаҳсулотлар сифатига баҳо бериш, контентни таҳлил қилиш ва текшириш, видеомаҳсулотларга қўйилган талабларга риоя қилинишини назорат қилиш, видеотаҳрир.

Талаблар:
– журналистика соҳасида 5 йиллик иш тажрибаси;
– олий маълумот;
– 30-40 ёшлар атрофида бўлиши;
– Тошкент шаҳридаги офисда мунтазам ишлаш имконига эга бўлиш.

Номзоднинг телевидениеда иш тажрибасига эгалиги қўллаб-қувватланади.

Лавозим учун бошланғич маош миқдори 5 млн сўм қилиб белгиланади ва ходимнинг ишига қараб ошириб борилади.

4. Сайтнинг рус тилидаги талқини учун мухбир

Вазифаси: Профессионал журналистик фаолият – тадбирлар ва матбуот анжуманларида қатнашиш, воқеа жойидан репортажлар тайёрлаш, муайян мавзуларни алоҳида ўрганган ҳолда ёритиш.

Талаблар:
– журналистикада камида 3 йиллик иш тажрибаси;
– олий маълумот;
– 25-40 ёшлар атрофида бўлиши;
– Тошкентдаги офисга келиб ишлай олиши лозим.

Лавозим учун бошланғич маош миқдори 4 млн сўм қилиб белгиланади ва ходимнинг ишига қараб ошириб борилади.

5. Реклама менежери

Вазифалари: Сайтга реклама эълонлари жойлаштириш истагини билдирган реклама берувчилар (мижозлар)ни топиш, улар билан музокаралар олиб бориш, шартнома имзоланиши ва тарафларнинг шартнома шартларини бажаришларини таъминлаш.

Талаблар:
– шу соҳада камида 3 йиллик иш тажрибаси;
– олий ёки ўрта-махсус маълумот;
– 25-40 ёшлар атрофида бўлиши лозим.

Лавозим учун бошланғич маош миқдори 3-4 млн сўм қилиб белгиланади ва ходим томонидан жалб этилган реклама ҳажмидан келиб чиқиб қўшимча устамалар белгиланади.

6. Ҳуқуқшунос

Вазифалари: Сайтда эълон қилинадиган материалларга ҳуқуқий баҳо бериш, суд-ҳуқуқ соҳасидаги янгиликларни ёритиш ва таҳлил қилиб бориш, фуқаролар мурожаатлари асосида журналистик суриштирувлар ўтказиш.

Талаблар:
– ҳуқуқшунослик йўналишида олий маълумот;
– юридик хизмат соҳасида камида 3 йиллик иш тажрибаси;
– жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлай олиш;
– Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларидан хабардор бўлиш ва уларни амалиётда қўллай олиш;
– Тошкент шаҳридаги офисда мунтазам ишлаш имконига эга бўлиш.

Лавозим учун бошланғич маош миқдори 5 млн сўм қилиб белгиланади ва ходимнинг ишига қараб ошириб борилади.

Kun.uz нималарни таклиф қилади?

– Тошкент марказидаги замонавий офисда аҳил жамоа даврасида ишлаш имконияти;
– расмий меҳнат шартномаси;
– офисда бепул тушлик;
– ўз устида ишлаш ва ривожланиш учун имкониятлар.

Талабгорлардан ўз ишига масъулиятли ва турли вазиятларга мослашувчан бўлиш талаб қилинади.

Номзодлардан ўзи ҳақида кичик ҳажм ва эркин тарзда баён қилинган маълумотлар, яшаш ва иш жойи, телефон рақами, иш тажрибаси, соҳадаги фаолиятига доир ахборот (нашр этилган мақолаларидан нусхалар ва интернетда эълон қилинган ишларига ҳаволалар)ни Telegram'даги @kunuzkadr манзилига ёки info@kun.uz электрон почтасига юбориш сўралади.

Кадрлар бўлими танлаб олинган номзодлар билан телефон орқали боғланади. Суҳбат куни ва қисқа синов муддати келишилган ҳолда белгиланади.

Кўпроқ янгиликлар