Германияда коронавирусга чалинганлар сони ўттиз нафарга яқинлашди

Жаҳон 14:43 / 27.02.2020 3801

Германияда коронавирусга чалинганлар сони ўттиз нафарга яқинлашди, деб хабар берди мамлакат ОАВ.

Dpa агентлигининг хабар беришича, Германияда икки кун ичида коронавирусга чалиниш билан боғлиқ 9та янги ҳолат қайд этилган.  

Шу тарзда, мамлакатда коронавирусга чалинганлар сони 27 нафарга етган, яна икки киши грипп симптомлари билан касалхонага ётқизилган, уларда ҳозирча COVID-19 мавжудлиги тасдиқланмаган.

Германия ҳукумати расмий вакили Штеффен Зайберт мамлакат коронавирусга чалиниш ҳолатлари ўсишига тайёрланаётганлигини билдирди. Берлинда эпидемияга қарши курашиш бўйича фавқулодда штаб ташкил этилади.

Хитойда ушбу касалликка чалинганлар сони 78 мингдан ошиб кетди, 2744 нафар киши вафот этди, 32 мингдан ортиқ киши тузалди. Хитойдан ташқари яна 37 мамлакатда коронавирусга чалиниш ҳолати қайд этилган.

Кўпроқ янгиликлар