Туронбанкнинг яна 4 та янги Банк хизматлари офиси иш бошлади

Ўзбекистон 17:26 / 19.02.2020 9848

Қулайлик, сифатли ва тезкор хизмат ҳамда шинам интерьер дизайн. Банк – молия соҳасида ўттиз йиллик тажрибага эга Туронбанк томонидан Республиканинг барча туман ва шаҳарларида янгидан ташкил этилаётган замонавий қиёфадаги “Банк хизматлари офис”ларига мана шундай таъриф бериш мумкин. Ривожланиб бораётган бозор иқтисодиёти шароитига тайёр бўлган мазкур офислар, аҳолининг ҳар қандай талабига тўлиқ жавоб бериб, вақт ва маблағнинг ортиқча сарфланишига чек қўйиши билан аҳамиятлидир. 

Ҳозирга қадар халқ хизматига шундай офисларнинг 20 таси топширилган бўлса, куни кеча уларнинг сафига яна 4 таси қўшилди. Яъни Шаҳрисабзда “Оқ сарой”, Тошкент вилоятида “Бекобод”, Тошкент шаҳрида эса “Чўпон-ота” ва “Форобий” номи остидаги офислар иш бошлади. Аҳамиятлиси, уларнинг барчаси деҳқон бозорлари, давлат ва хўжалик ташкилотлари, таълим муассасалари каби аҳоли гавжум ҳудудларда жойлашгандир. Сабаби, мазкур офислар орқали фуқаролар кенг кўламли молиявий ва консалтинг хизматларини олишлари, ҳисоб рақам ва пластик карталар очишлари, кредит олиш учун ариза беришлари, омонатларни расмийлаштиришлари, барча турдаги тўловлар ҳамда халқаро пул ўтказмаларини амалга оширишлари мумкин. Замонавий банкомат ва инфокиосклар эса 24/7 режимида уларга яқиндан кўмак беради. Шунингдек, банк операцияларини рақамлаштириш орқали «Face ID» технологияси асосида мижозларни автоматик идентификациялаш тизими ҳам жорий этилган.

Бундан ташқари, айтишларича Туронбанк ушбу офисларнинг янги мижозлари учун махсус “Markaz” номли тариф режасини ҳам ишлаб чиқиб, “дебет” айланмадан ундириладиган хизмат ҳақини ҳам бир йил давомида бепул этиб белгилабди. Бу эса жуда яхши имконият.

Маълумот учун:

Сайт: turonbank.uz

Telegram: t.me/turonbankuz

Facebook: fb.com/turonbank

Call-center: (+998 95) 144-60-00

Реклама ҳуқуқи асосида

Кўпроқ янгиликлар